Давлат экология қўмитаси ва Германиянинг “GEOS” компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди
04.
03. 2022
19:01
3721
Новости

Собиқ уран конлари объектларини рекультивация қилиш лойиҳаси доирасида Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов ва Германиянинг “G.E.O.S. Ingenieurgesellshaft mbH” (GEOS) компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ЕТТБ ўртасидаги имзоланган Ҳадли битим ижросини таъминлаш мақсадида, бир қатор ҳукумат қарорлари қабул қилинган бўлиб, Давлат экология қўмитаси ва ЕТТБ ўртасида ушбу объектларни рекультивация қилиш бўйича консультант хизматлари кўрсатиш тўғрисида 2 млн евро миқдоридаги грант битими имзоланган. Мазкур грант битими доирасида Германиянинг “GEOS” компанияси билан шартнома имзоланган.

Учрашув чоғида “GEOS” компанияси вакиллари томонидан лойиҳани амалга ошириш юзасидан бир қатор тақдимотлар ўтказилди. 

Учрашув якунида томонлар собиқ уран конлари объектларини тўлиқ рекультивация ва экологик реабилитация қилиш ишларининг истиқболли режаларини муҳокама қилишди.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

Полезные ресурсы