Тошкент вилояти. Давлат экология қўмитаси раиси чиқинди полигонлари ҳолати билан танишди
23.
01. 2022
12:54
3651
Новости

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов «ZANGIOTA OBODON» МЧЖ томонидан Тошкент вилояти Тошкент тумани «Оқтом» МФЙда қуриб ишга туширилган чиқиндиларни саралаш заводи ва у ердаги маиший чиқинди полигони ҳолати билан танишди.

Мазкур ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилаётган маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш кластерини ташкил этиш лойиҳаси доирасида «ZANGIOTA OBODON» МЧЖ кластери томонидан 2020 йилда чиқиндиларни саралаш заводи қуриб ишга туширилган.

Ушбу саралаш заводининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 300 тоннани ташкил этади. Ташриф чоғида заводнинг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан лозим бўлган жиҳатлар белгилаб берилди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов мазкур ҳудуддаги чиқинди полигонини ҳам кўздан кечирди.

«ZANGIOTA OBODON» МЧЖга қарашли бўлган маиший чиқинди полигонининг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда ушбу полигонда 43 120 тонна маиший чиқинди утилизация қилинган.

Мазкур полигон Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашганлиги сабабли, полигон фаолиятини тўхтатиш вазифаси қўйилган.

Шу сабабли, «ZANGIOTA OBODON» МЧЖ томонидан санитар хизмат кўрсатилаётган ҳудуддаги аҳоли ва юридик ташкилотлардан ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни жойлаштириш учун янги полигон ташкил этиш мақсадида, Қибрай тумани «Май» қишлоғи ҳудудидаги участка қўмита раиси иштирокида кўздан кечирилди.

Майдони 10 гектар бўлган ушбу ҳудуд маиший чиқинди полигонини ташкил этиш талабларига мос эканлиги аниқланди. Ташриф чоғида танланган ер майдонида янги чиқинди полигони ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы