Табиатга хиёнат кечирилмайди. Огоҳ бўлинг биз тунда ҳам рейддамиз. Тунги соат 01:30
11.
01. 2022
09:51
3008
Новости

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Отчопар маҳалласи ҳудудида ёвуз ниятли табиат кушандалари томонидан бир неча арча дарахтлари қонунга хилоф равишда қасддан кесиб кетганлиги юзасидан маълумот берган эдик. Давлат Экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков бошчилигида ҳамда Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбарияти ҳамкорлигида махсус ишчи гуруҳи томонидан тунги навбатчилик рейд ўтказилди. Ҳар бир ниҳол давлат муҳофазасида эканлиги, табиатга нисбатан ваҳшийларча муносабатда бўлаётганлар қонун олдида жавоб бериши муқаррарлиги таъкидланди. Пойтахтимизнинг ҳар бир ҳудуди туну-кун экологларнинг қатъий назорати остига олинган бўлиб, қонун устуворлиги сўзсиз таъминланиши борасида ишчи гуруҳ томонидан яна бир бор фикр юритилди.

Бинобарин табиат барчамизники, унинг неъматларини асрашга бирдек масъулмиз. Огоҳ бўлинг биз тунда ҳам рейддамиз.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы