Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакили, фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув
08.
01. 2022
22:21
3357
Новости

2022 йил 8 январь куни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадовнинг Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакили, фавқулодда ва мухтор элчи Б. Ибрагимов билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида билдирган БМТ Атроф-муҳит дастурининг юқори даражадаги йиғилишлари, Биохилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция томонларининг йиғилишларидан бирини келгусида Ўзбекистонда ўтказилиши ва Бутунжаҳон экология Хартиясини ишлаб чиқиш ташаббусларини амалда тадбиқ этиш бўйича олиб борилаётган масалалар тўғрисида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик назорат, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш борасидаги янги сиёсатини БМТ ташкилотлари ҳамда хорижий давлатларнинг БМТдаги доимий ваколатхоналари орасида кенг тарғиб қилиш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга жалб этиш масалалари кўтарилди.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов бу борадаги устувор йўналишларни ва вазифаларни маълум қилди.

Ўз навбатида, Б. Ибрагимов томонидан БМТ ташкилотларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг барча йўналишларида лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича қизиқиш катта эканлигини билдириб, бу борада Доимий ваколатхона томонидан зарур кўмак берилишига тайёр эканлиги маълум қилинди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы