Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси
04.
12. 2021
17:11
2782
Новости

Ташкил этилган сана: Қўриқхона 1947 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистондаги илк қўриқхоналардан бири ҳисобланади.

Жойлашуви: Тошкент вилоятининг шимоли-шарқий қисмида, Чотқол тизмасининг ғарбий учида Ғарбий Тян-Шан доирасида жойлашган.

Муҳофаза мақоми: Қўриқхоналар – табиат объектлари ва мажмуаларини қатъий муҳофаза қилиш режимига эга бўлган, типик экологик тизимларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш ва ўрганиш учун мўлжалланган давлат аҳамиятига молик қўриқланадиган табиий ҳудудлар (“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси).

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ИУCН) таснифига мувофиқ Иа тоифаси - алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларга киради.

Ташкил этилиш мақсади: Ғарбий Тян-Шаннинг типик экологик тизимларини сақлаш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонлар турларини ҳимоя қилиш.

Муҳофаза режими: давлат қўриқхоналари ҳудудида ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш тақиқланади, илмий-тадқиқот фаоляти ва атроф табиий муҳит мониторинги бундан мустасно (“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси).


Ўсимлик дунёси

Юксак ўсимликларнинг 745 дан ортиқ турлари ўсади.

Қўриқхона ҳудудида 30 дан ортиқ янги ўсимлик турлари топилган ва тавсифланган.

Ҳудуднинг 57% дан ортиқ қисми дарахт ва бута туркумлари билан қопланган.


Ҳайвонот дунёси

Сувда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлар: 111 турдан ортиқ.

Ҳашаротлар: 500 га яқин тури маълум, 10 мингга яқин тур яшаши тахмин қилинади.

Балиқлар: 4 тур.

Амфибиялар ва судралиб юрувчилар: амфибияларнинг 2 тури ва судралиб юрувчиларнинг 11 тури.

Қушлар: 176 та қуш турларидан 103 таси уя қурувчи қушлардир.

Сутемизувчилар: 33 тур.


Қор қоплони ёки илвирс (Пантҳера унcиа)

Енг ноёб турлардан бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг баланд тоғ ҳудудларида яшовчи ягона йирик мушукси монлардандир.

Мазкур тур Вулнерабле (ВУ), яъни ҳимояга муҳтож мақоми билан ИУCН Халқаро Қизил рўйхатига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобга (2009) "тўлиқ йўқолиш арафасида бўлган" (CР) мақоми билан киритилгандир.

Ўзбекистон Республикаси қор қоплонини ва унинг экотизимларини сақлаб қолишга қаратилган ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича умумжаҳон ташаббуслардан четда қолмади. 2004 йилда "ЎЗбекистонда қор қоплонини сақлаб қолиш бўйича Стратегия ва Ҳаракатлар режаси (2005-2010)", 2013 йилда эса "Қор қоплонининг экотизимларини сақлаш бўйича миллий устивор вазифалар (2014-2023йй.)" номли ҳужжат ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Биологик ҳилма-хиллик тўғрисидаги конвенсияга (1995) қўшилиши орқали халқаро ҳамжамият олдида миллий биологик ресурсларни сақлаш бўйича ўз масъулиятини эълон қилди. Ушбу йўналишдаги кейинги қадамлар сифатида "Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенсиянинг" (СИТЕС) ҳамда "Ёввойи ҳайвонларнинг миграсион турларини сақлаш бўйича конвенсиянинг" (CМС) тегишли равишда 1997 ва 1998 йилларда имзоланиши хизмат.


ТАКСОНОМИК МАҚОМИ

Қор қоплони Йиртқичлар туркуми (Cарнивора), Мушуксимонлар оиласига (Фелидае) мансуб бўлиб, яқин вақтларгача алоҳида тур (Унcиа) сифатида қараларди, лекин генетик таҳлил натижасида илвирс Пантҳера турига мансуб эканлиги аниқланди ва бу ҳозирги вақтда унинг расмий номида акс эттирилгандир.

Аввал, алоҳида вакилларини ўрганиш асосида учта кенжа турга ажратиш таклиф этилганди, аммо умумий равишда қор қоплони монотип тур деб ҳисобланарди (Китченер эт ал. 2017). Жанеcка эт ал. (2017, 2018) ареалнинг турли қисмларидан олинган намуналарни ўрганиш натижасида учта кенжа турга ажратишни таклиф қилдилар - шимолий (Олтой минтақаси) - Пантҳера унcиа ирбис, марказий (Марказий Ҳимолай ва Тибет) - Пантҳера унcиа унcиоидес, ва ғарбий (Тиёншон, Помир, транс-Ҳимолай) - Пантҳера унcиа унcиа.


КЎПАЙИШИ

Ўзбекистонда қор қоплонларининг куйикиш даври феврал-март ойларида содир бўлади.

Ҳомиладорлик 93-100 кун давом этади, болалари май, июн ва ҳатто июл ойларида туғилади.

Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида мушукчалар апрел ойининг охирида пайдо бўлиши қайд этилган.

Бир вақтнинг ўзида 1дан 5тача, кўпроқ 2-3 мушукча туғилади, онасидан ажралмаган болаларнинг энг катта маълум гуруҳида 7та мушукча қайд этилган (Сунқуист анд Сунқуист, 2002).

Янги туғилган мушукчалар заиф, кўр, эшитиш йўллари ёпиқ бўлади, оғирлиги 430-495 граммни ташкил этади.

Урғочиси ёш мушукчаларни 3-4 ой сут билан боқади, гўшт билан эса бир ярим ойлик бўлганларидан бошлаб озиқлантириб туради.

Ёш ҳайвонлар ўз ота-онасини 18-22 ойлик бўлганларида тарк этадилар, бунда бир вақтда туғилган ҳайвонлар яна бир муддат бирга бўладилар.

Илвирс урғочилари 2-3 ёшда, эркаклари - 4 ёшда жинсий балоғатга етадилар.

Ҳар икки йилда бир маротаба кўпаядилар. эркаки авлодининг тарбиясида иштирок этмайди.

Ёввойи табиатдаги энг узоқ ҳаёт муддати 12-13 йилни ташкил қилади, тутқунликда эса 21 йилгача боради. Қоплон урғочиси 28 ёшгача яшаган ҳолат маълум (Россия Федерациясида қор қоплонини сақлаб қолиш стратегияси, 2015).


ОЗИҚЛАНИШИ

Қор қоплонлари вазни ўзларининг вазнларидан уч баробар катта бўлган ҳайвонни ўлдиришга қодирдирлар.

Равшанки, илвирс озуқасининг таркиби минтақадаги фауна турлари таркибига, турларнинг сон жиҳатидан нисбатига ва уларни ов қилиш имкониятига боғлиқдир.

Ўзбекистонда қор қоплони озуқасининг асосини Сибир тоғ эчкиси (Cапра сибириcа) ташкил этади.

Унинг расионига туёқлилардан шунингдек тўнғиз (Сус сcропҳа) ва сибир буғуси (Cапреолус пйгарсус) киради.

Тереофаунанинг майдароқ вакилларидан - толай товушқони (Лепус толаи), қизил пишчуха(Очотона рутила), турли хилдаги сичқонсимон кемирувчилар, ёз пайтида эса қоплон Мензбира суғурини (Мармота мензбиери) ва қизил суғурни (Мармота cаудата) ҳамда реликт юмронқозиқларни (Спермопҳилус релиcтус) иштиёқ билан овлайди.

Қор қоплони иштиёқ билан қушларга ҳам ҳужум қилади - какликларга (Алеcторис чукар), ҳимолай уларларига (Тетраогаллус ҳималаенсис) ва бошқаларга.


ЯШАШ ЖОЙЛАРИ

Қор қоплони юқори тоғ тизмаларида яшайди.

Одатда тоғларнинг юқори минтақаларида, денгиз сатҳидан 3000дан 4500 метргача бўлган баландлик оралиғидаги чўққиларда яшайди, аммо пастроқ баландликларда ҳам учрайди (денгиз сатҳидан 540 - 1500 метр), ареал шимоли ва Гоби чўлида, Ҳимолай ва Тибет тоғликларида эса илвирслар денгиз сатҳидан 5800 метргача баландликка қўтарила оладилар.

Қор қоплони мураккаб кесишган релефли ерларни - субалп ва алп ўсимликлари ҳукмрон кичик ясси тоғликлар ва водийлар билан алмашинувчи серқоя даралар, айқаш-уйқаш тош уюмлари ва қояларга чиқишларни афзал кўради.

Қоялар мавжуд бўлмаган қиялама ёнбағирларни ва ясси текисликларни қор қоплони одатда четлаб ўтади. Қиш даврида илвирс ёввойи туёқлилар ортидан тоғларнинг пастки минтақаларига ўтиб, қиялама (вертикал) кўчишларни амалга оширади.

Ўзбекистонда илгари қор қоплони одатда арчазор ўрмонларнинг ҳудудидан (денгиз сатҳидан 2000-2200 метр баландликда) пастроққа тушмайди, лекин алоҳида серқор қишларда тоғларнинг янада пастроқ минтақаларига кўчиши мумкин деб ҳисобланарди. Аммо, яқинда, қор қоплами 10 сантиметрдан ортиқ бўлмаган баландликда қор қоплони денгиз сатҳидан 1575 метр баландликда Угам тоғ тизимида, Писком дарёси водийсида учратилди (Грицина ва бошқ., 2016).


Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенсиялар ва келишувлар

Қор қоплонининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланишига қуйидаги халқаро конвенсиялар ва келишувлар ёрдам беради:

“Биологик ҳилма-хиллик тўғрисида”ги БМТ конвенсияси, ЎзР қўшилган сана: 06.05.1995й. (ЎзР Олий Мажлиси Қарори №82-И), ЎзР учун кучга кирган сана: 17.10.1995й.

“Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолиш бўйича” Бонн конвенсияси, ЎзР қўшилган сана: 01.05.1998й. (ЎзР Олий Мажлиси Қарори №631-И), ЎзР учун кучга кирган сана: 01.09.1998й.

Илвирс йиғилишда тасдиқланган Сут эмизувчилар бўйича Марказий Осиё ташаббусига (CентралАсианМаммалсИнитиативе) киритилган


Бутунжаҳон табиий мерос

1972 йилда ЮНЕСКО (Таълим, илм-фан ва маданият маслалари бўйича бирлашган миллатлар ташкилоти) Бутунжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисида Конвенсияни қабул қилди (1975 йилда кучга кирди). Ҳозирги вақтга қадар ушбу конвенсияни дунёнинг деярли 200 нафар мамлакати ратификасия қилган.

Бутунжаҳон мероси рўйхати тузилди ва доимий равишда тўлдириб борилмоқда. 2019 йил ҳолати бўйича унга, Конвенсияга аъзо давлатларнинг жами 167 нафарида мавжуд 869та маданий, 213та табиий ва 39та аралаш объектлар киритилган.

2016 йилнинг 17 июл куни, Бутунжаҳон мероси Қўмитасининг навбатдаги, Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган сессиясида Чотқол қўриқхонасини Қирғизистондаги икки қўриқхона билан биргаликда сериявий объект сифатида Бутунжаҳон табиий мерос рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон учун бу - рўйхатга киритилган биринчи табиий меросдир, ҳолбуки маданий мерос объектлари 4 нафарга етган: Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз. ЮНЕСКО табиий мерос рўйхатига киритилиши нодир табиий мажмуаларнинг сақланишини ва бутунлигини таъминлаш учун қўшимча кафолатдир, ҳудудларнинг ва уларни бошқарувчи муассасаларнинг нуфузини оширади, Рўйхатга киритилган объектларни оммалаштиришга ҳамда табиатдан фойдаланишнинг муқобил турларини (биринчи навбатда, экологик туризмни) ривожлантиришга ҳисса қўшади. Ҳудудларида табиий мерос объектлари жойлашган давлатлар ўз зиммаларига уларни сақлаш бўйича мажбуриятларни оладилар. 


«Инсон ва биосфера» дастури

ЮНЕСКО дастури инсоннинг уни ўраб турувчи табиий муҳит билан ўзаро боғлиқ фаолиятини яхшилашга қаратилган фанлараро тадқиқотлар учун иш режасини тақдим қилади. Дастурнинг асосий мақсадлари биоҳилма-хилликни йўқотиш натижасидаги экологик, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларни аниқлаш ва бундай йўқотишларни қисқартиришдан иборат. Дастур ўз иши учун Биосфера резерватларнинг умумжаҳон тармоғидан фойдаланади.

Дастур 1971 йилда яратилган, 1976 йилда эса АҚШда илк биосфера қўриқхонаси ташкил этилди. 1983 йилда биосфера қўриқхоналари бўйича биринчи халқаро анжуман бўлиб ўтди, унда тадқиқотлар ва кузатувлар, шунингдек маҳаллий ҳамжамиятлар билан ўзаро алоқа қилиш бўйича ҳаракатлар режаси белгилаб олинди. 1995 йилда Севиляда (Испания) бўлиб ўтган ЮНЕСКО анжумани давомида ишлаб чиқилган ҳамда биосфера қўриқхоналарини яратишнинг ва бошқаришнинг аҳамиятини таъкидловчи Севиля стратегияси 2008 йилда Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда тасдиқланган Мадрид ҳаракатлар режасида ўз аксини топди.

МАБ (Инсон ва биосфера) дастурининг Бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғи (WНБР):

Жами дунёда – 686та биосфера резервати мавжуд.

122 нафар мамлакатда жойлашган.

Жумладан 20та трансчегаравий объектлар.

Марказий Осиёда: Қозоғистонда – 10та, Қирғизистонда – 2та, Туркманистонда – 1та, Ўзбекистонда – 1та.

 

 


 

Полезные ресурсы