Эконазорат: Хоразм вилояти. Рейд тафсилотлари
22.
09. 2021
17:50
4216
Эконадзор

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан Урганч туман «Чолиш» блок постида ўтказилган экологик назорат рейд тадбирлари давомида Янгиариқ туманида яшовчи фуқаро Ш.С. ҳеч қандай тегишли рухсатномасиз давлат захира ерларидан табиий ҳолда ўсиб турган саксовул ўсимлигини қўпориб олиб кетаётганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолат бўйича фуқаро Ш.С. нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы