«Чирчиқда дарахтлар кесилмоқда – аҳоли бундан норози» сарлавҳали мақоласи юзасидан расмий муносабат
09.
04. 2021
17:15
4604
Новости

Kun.uz сайтида эълон қилинган ҳолатда кесилган дарахтлар Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2021 йил 23 мартдаги 01/19-308 сонли хулосасига асосан зарарланган теракларни санитар-тозалаш ва шакл бериш билан боғлиқ. Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши аниқланмади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Чирчиқ шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан ҳудуд аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровда улар қуриган дарахтлар кесилганлиги юзасидан ҳеч қандай эътирозлари йўқлиги ҳамда зарарланган тераклар олиб ташланганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43 сон қарорининг (https://lex.uz/docs/416793634 бандига асосан дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисмини ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) кесиш Давлат экология қўмитаси органларининг хулосаси асосида тўловларсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунининг (https://lex.uz/ru/docs/-2105724) 16-моддасига асосан «Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилинади».

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы