Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) билан онлайн учрашув
30.
03. 2021
20:21
5190
Новости

30 март куни Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижонов бошчилигида Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистонда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш бўйича Бош режани (Master Plan) ишлаб чиқиш» қўшма лойиҳаси оралиқ ҳисоботига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда KEITI вице-президенти Доктор Гюн-хо Ким томонидан ўтган вақт давомида лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот, хусусан, мамлакатимизнинг Фарғона, Жиззах, Бухоро, Термиз, Нукус шаҳарларидаги чиқиндиларнинг қишги мавсум учун морфологик таркиби ва чиқинди сақлаш полигонларининг жорий ҳолати тўғрисида тадқиқот натижалари, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш бўйича Бош режани тузиш ҳамда Фарғона шаҳридаги санитар полигонининг режаси тақдим қилинди.

Шунингдек, томонлар лойиҳа доирасида Устувор қўшма лойиҳалар рўйхатини шакллантириб, Кореянинг Иқтисодий Ривожланиш Ҳамкорлик Жамғармаси (EDCF) томонидан молиялаштириш имконларини, шунингдек, келгусида Қўмита ходимларини Корея Республикасида малакасини ошириш ҳамда ҳамкорликда илғор тажрибаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Полезные ресурсы