Сурхондарё вилоятида «Яшил Ватаним» дарахт экиш акциясига старт берилди
21.
11. 2020
13:39
4639
Новости

Воҳада куз ва баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида «Яшил Ватаним» акциясига старт берилди.

Термиз шаҳрида кўчат экиш олдидан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов ва бошқалар мамлакатимизда табиат бойликларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритишди.

Мазкур акция доирасида вилоят бўйича 17 миллион 993 минг дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Унинг 1 миллион 54 минг донасини Термиз шаҳридаги маҳаллалар, гузар ва ҳиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, марказий кўчалар атрофига экиш кўзда тутилган.

«Яшил Ватаним» акциясининг биринчи кунида Термиз санъат саройи, «Фидокор», «Шифокор», Ат-Термизий, Ибн Сино, Ислом Каримов номли кўчалар атрофига дастлабки 10 минг дона манзарали дарахт кўчатларини экишга киришишди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Полезные ресурсы