Сурхондарё вилояти. Расмий муносабат
23.
09. 2020
11:05
4856
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги ҳолат. Овчиларми ё броконьерлар? Табиатни муҳофаза қилиш идораси ҳолатни ўрганишини сўраймиз» сарлавҳали мурожаат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тезкор суруштирив ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида ҳақиқатда ушбу ҳолатни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани «Темир дарвоза» маҳалласида яшовчи Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзолари:

1. Халимов Султон Иззатуллаевич, 1991 йилда туғилган оилали;
2. Жумақулов Файёз Раҳимқулович, 1987 йил туғилган оилали;
3. Жумақулов Отабек Чоршанбиевич, 1978 йилда туғилган оилали.

Ушбу фуқаролар томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган овланган қуён ва какликларни Бойсун тумани худудида овлаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқаролар Халимов Султон Иззатуллаевич, Жумақулов Файёз Раҳимқулович ва Жумақулов Отабек Чоршанбиевичлар билан тақдим қилинган хужжатлар ва ҳолат юзасидан суҳбат ўтказилганда 32 дона қуён ва 1 дона какликларни жорий йилнинг 14 сентябрь куни Бойсун тумани тоғли ҳудудларига чиқиб ов қуроллари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунига зид равишда, яъни қуён ва какликларни овлаш мавсуми бошланмасдан овлаганликлари аниқланди.

Фотосуратларда акс эттирилган беш нафар фуқаролардан икки нафари ов қилмаганликлари аниқланди.

Ушбу ҳуқуқбузарлар Халимов Султон Иззатуллаевич, Жумақулов Файёз Раҳимқулович ва Жумақулов Отабек Чоршанбиевичларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 90-моддаси 1-қисми билан ҳар бирига маъмурий жарималар қўлланилиб ҳайвонот дунёсига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан зарар ҳисобланди.

Шунингдек фото суратдаги овланган какликлар 2019 йил Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзоси фуқаро Халимов Султон Иззатуллаевич томонидан тегишли ҳужжатларга асосан овлаганликлари аниқланди.

Сурхондарё вилояти. Расмий муносабат

Сурхондарё вилояти. Расмий муносабат

Сурхондарё вилояти. Расмий муносабат

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Полезные ресурсы