Осиё тараққиёт банки миссияси билан онлайн мулоқот
17.
09. 2020
13:40
5767
Новости

2020 йил 17 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков ва Осиё тараққиёт банки миссияси раҳбари Rouyu Hu ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида чиқинди ташиш махсус техникаси, экскаватор, мобил хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситалари, мобил лаборатория, чиқинди контейнерларини харид қилиш ва сервис марказларини қуриш белгиланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 112,0 млн АҚШ доллари.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы