Фаолият ҳақида

Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар бўлими (бундан кейин – бўлим) Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) Марказий аппарат таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Бўлим Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қўмитанинг буйруқлари ва “кўрсатма хатлари”, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Бўлим Республика ташкилотларида Қўмита бўлинмалари ва идоралари (кейинги ўринларда таркибий бўлинмалар) ва халқаро аҳамиятга эга бўлган масалалар бўйича ишларни ташкилий ва услубий раҳбарлик қилади.