Марказнинг функция ва вазифалари

Марказ қуйидаги функция ва вазифаларни ўз олдига қўяди ва қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

– Экологик тоза – қуёш энергияси, шамол энергияси, биомасса, кичик сув оқимлари энергияси ва бошқа турдаги қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишнинг дастурий ҳужжатлари лойиҳаларини, хусусан концепцияларини ишлаб чиқиш, муқобил манбаларнинг энергетик имкониятларини башорат қилиш;

– Эко-энергетик технологияларни тадбиқ этишдаги техника сиёсатини олиб бориш, бу соҳада жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини тадбиқ қилишнинг мақбул ечимларини аниқлаш;

– Мавжуд бозор иқтисодиёти муносабатларидан келиб чиққан ҳолда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишнинг энергетик ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубиятларини ишлаб чиқиш, шу соҳадаги тадқиқотларнинг устувор йўналишларини аниқлаш;

– Керакли иқтисодий йўналишлар учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг босқичларини ва бу жараённинг кетма-кетлигини аниқлаш;

– Эко-энергетика технологияларини тадбиқ қилишнинг дастлабки босқичларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи намунавий қурилмаларни яратиш, тажрибавий ва кўргазмали кам энергия истеъмол қилувчи биноларни лойиҳалаштириш, ишга тушириш ва созлаш ишларини, узоқ муддатли, мавсумий ва йиллик тажриба – синов ишларини олиб бориш;

– Эко-энергетика қурилмаларини кенг кўламда ишлаб чиқариш билан боғлиқ техник масалаларни ҳал этиш, шу жумладан қурилмаларни, тажриба стендларини барпо қилиш, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш;

– Тажрибавий (пилот) ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш, техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш;

– Қурилмаларни четдан импорт қилиш, тадбиркорлик ишларини олиб бориш;

– Олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда юқори малакали олим, муҳандис ва техник мутахассисларни тайёрлашда қатнашиш, соҳа бўйича малака оширишни йўлга қўйиш, эко-энергетика мутахассисларини тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорлик қилиш;

– Эко-энергетика масалаларининг долзарб муаммолари бўйича ўрнатилган тартибда чет элдаги ҳамкасблар билан илмий ва иқтисодий ҳамкорлик қилиш, мутахассислар билан фикр алмашиш, соҳа бўйича конференция, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этиш ҳамда уларда иштирок этиш;

– Қайта тикланувчи энергия қурилмаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишда тадбиркорлар ва истеъмолчиларни оммавий жалб қилиш йўлларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш, ахборот тарқатиш ва нашриёт ишлари, қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни реклама қилиш, халқ орасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергия тежамкорлигини тарғибот қилиш;

– Консалтинг хизматларини кўрсатиш;

– Қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқаришни амалга ошириш;

–Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқа турдаги фаолиятларни амалга ошириш.