Мораторий: ҳуқуқбузар шахслар жаримага тортилмоқда
11.
01. 2020
13:52
5252
News

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон фармони билан ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилиши муносабати билан жойларда профилактика тадбирларини амалга ошириш мақсадида Давлат экология қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан тезкор рейдлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Шахрисабз шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари томонидан 2020 йил 7 январь куни ўтказилган назорат рейди давомида “Тутзор” МФЙ ҳудудидан 1 дона чинор дарахтининг фуқаро Ж.Рустамов томонидан ноқонуний равишда кесилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 115 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, ундириб олинди.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Useful resources