Бугун пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Давлат экология қўмитаси томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.
05.
08. 2022
21:23
2586
News

Ўзбекистон Республикасида маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросига бағишланган ушбу матбуот анжуманида кейинги вақтларда амалга оширилаётган ишлар ва чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Давлат экология қўмитаси маиший чиқиндилар билан ишлаш масаласига фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда бу борада қатор  ишлар амалга оширилаяпди. 

Жумладан, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, санитар тозалаш ташкилотлари тасарруфидаги мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларида қайта хатлов ўтказилиб, бугунги кунда санитар ва экологик талабларга зид равишда ташкил этилган (аҳоли яшаш пунктлари ҳамда сув объектларига яқин жойлашаган) ҳамда тўлиб қолган полигонлар рўйхати шакллантирилди.

Анжуман давомида шу каби ишлар бўйича атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олдилар.

Useful resources