Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов хизмат сафари билан Бухорода бўлди
22.
06. 2022
10:31
461
News

Қўмита раиси Бухоро вилояти ҳокимлиги, шунингдек, вилоят Экология бошқармаси ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳри яқинидаги марказий полигондаги мавжуд вазият билан яқиндан танишди.

Бухоро шаҳрида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар Бухоро туманидаги «Кунжи Қалъа» МФЙ «Қози Саид» қишлоғидан 2 км узоқликда жойлашган, ҳудуди 23,7 гектардан иборат полигонга жойлаштириб келинарди.
Полигон 1970 йилда ташкил қилинган.

 «Махсусавтохўжалик» МЧЖ билан Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида қаттиқ маиший чиқиндилар полигонидан 39 йил муддатга фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилган ҳамда Бухоро шаҳар ҳудудидан чиқадиган барча турдаги қаттиқ ва маиший чиқиндилар йиғилган. Бугунги кунда аҳоли яшаш жойига яқин бўлган мазкур полигонга белгиланган меъёрдан кўп миқдорда чиқиндилар жамланганлиги,  маиший чиқиндилар билан бир қаторда шох-шаббаларнинг ташланиши оқибатида ёниш ҳолатлари кўпайиб, кескин эътирозларни келтириб чиқарганлиги боис полигон ўз фаолиятини тўхтатган.
Шундан келиб чиқиб, полигонни бошқа ҳудудга кўчириб, мавжуд полигонни кўмиб ёпиш зарурати туғилаётган эди.

Марказий полигон фаолияти билан яқиндан танишиш чоғида шу ерлик аҳоли билан суҳбатлашилди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Чиқиндихона ҳудудидаги ишларни экологик меъёрларга мувофиқ ташкил этилиши юзасидан вазифалар белгиланди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Useful resources