Бугун пойтахтимизда “Марказий Осиёда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосининг олдини олиш: «Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, давлат аҳамияти, институционал билим ва амалиёт» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
01.
06. 2022
07:41
2847
News

«Марказий Осиёда ёввойи табиат жиноятларига қарши курашиш салоҳиятини ошириш ва уларга кўмаклашиш» халқаро лойиҳаси доирасида ташкил этилган семинарда ҳайвонот дунёсига қарши жиноятларга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича республика ва минтақавий даражада маълумотлар алмашинувининг жорий амалиёти муҳокама қилинди. 

Семинарда таъкидланишича, кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам  ёввойи ҳайвонлар савдосини олиш бўйича изчил чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилаяпди. Хусусан, Давлат экология қўмитаси томонидан ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ННТлар ва кенг жамоатчилик  билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилаяпди. 

Семинар давомида ҳамкорликда амалга ошириладиган галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Useful resources