2022 йил 23 май куни Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миязаки Сугуру бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
23.
05. 2022
16:55
2447
News

   Учрашувда Давлат экология қўмитаси ва JICA агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Япония ҳукумати молиявий кўмагида амалга оширилаётган SATREPS лойиҳаси доирасида Оролбўйи минтақасида тадқиқот ишларини ўтказиш учун япон мутахассисларини жалб этишда ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирилди.

Яшил иқтисодиётга ўтиш, маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, экотуризмни ривожлантириш йўналишларида илмий-амалий ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилиниб, япон томони мутахассисларни жалб қилишга тайёрлиги таъкидланди.

Useful resources