Hodisalar

Ro'yxatdan o'gan foydalanuvchilar: 2 ta

Mexmonlar: 7 ta

 

Yagona telefon raqamlari:  

+99871 236-26-66

Tartib ko’chirish

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram


Bosh sahifa > Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун насос станциялари бошқармалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун насос станциялари бошқармалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

1. «_________________» насос станциялари бошқармасининг сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш тўғрисида фирма бланкасидаги, корхонанинг барча реквизитлари кўрсатилган аризаси.
2. «__________________» насос станциялари бошқармаси балансидаги насос станциялари ва суғориш қудуқлари рўйхати, сув олиш манбалари ва жойи, асосий параметрлари, сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлик, хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдон, шунингдек хизмат кўрсатиладиган зонадаги сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати.
3. «_______________» насос станциялари бошқармаси балансидаги мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқлари рўйхати, сув олиш манбаи ва сув қабул қилувчининг номи, сув олиш жойлари, асосий параметрлари, сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлик, хизмат кўрсатиладиган суғориладиган (мелиорацияланадиган) майдон, шунингдек хизмат кўрсатиладиган зонадаги сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати.
4. Ушбу рухсатноманинг иловасига мувофиқ хизмат кўрсатиладиган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, сув омборлари бошқармалари, мелиоратив экспедиция, унинг мелиоратив тизимлари, районлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати.
5. «__________________» насос станциялари бошқармаси томонидан хизмат кўрсатиладиган вилоят суғориладиган ерларининг масштабли (1:25000 ёки 1:50000) харитаси, унда ирригация тизими бошқармалари, сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари чегаралари, сув объектлари (ирригация ва коллектор-дренаж тизимлари, насос станциялари, суғориш қудуқлари ҳамда вертикал дренаж қудуқлари ва улардаги асосий иншоотлар), сув айиргичларнинг рўйхатдан ўтказилган тармоқлари ва бошқалар кўрсатилади.
6. Манбалар бўйича сувдан фойдаланувчиларнинг ҳисоб-китоб режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
7. Бошқарма фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфланиши ва сифати тўғрисидаги маълумотлар.
8. Сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш тадбирлари режаси.


2015-08-27

Fotogalereya

ntesting mood

Hududiy qo'mitalari

Infografika