Hodisalar

Ro'yxatdan o'gan foydalanuvchilar: 2 ta

Mexmonlar: 7 ta

 

Yagona telefon raqamlari:  

+99871 236-26-66

Tartib ko’chirish

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram


Bosh sahifa > Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун ирригация тизими бошқармалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун ирригация тизими бошқармалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

1. Ирригация тизими бошқармасининг сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш тўғрисида фирма бланкасидаги, корхонанинг барча реквизитлари кўрсатилган аризаси.
2. Корхона балансида бўлган сув хўжалиги объектларининг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари (узунлиги, сув ўтказиш қуввати, гидротехника иншоотларининг, шу жумладан сув айиргичларнинг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, каналлар ва ирригация тизимининг фойдали иш коэффициенти ва бошқалар).
3. Хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмаларининг, иловага мувофиқ бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг рўйхати.
4. Бошқарма томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг масштабли (1:25000 ёки 1:50000) харитаси, унда хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмаларининг, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув объектларининг (ирригация ва коллектор-дренаж тизимлари, насос агрегатлари, суғориш қудуқлари ҳамда вертикал дренаж қудуқлари ва улардаги асосий иншоотларнинг), сув айиргичларнинг рўйхатдан ўтказилган тармоқларининг чегаралари ва бошқалар кўрсатилади.
5. Бошқарма томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив харитаси ҳамда мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
6. Бошқарма хизмат кўрсатадиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий турлари тўғрисидаги ахборот.
7. Бошқарма хизмат кўрсатадиган қишлоқ хўжалиги экинлари зоналарининг гидромодул районлари ва суғориш режимлари тўғрисидаги ахборот.
8. Сув объектининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
9. Бошқарма фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфланиши ва сифати тўғрисидаги маълумотлар.
10. Ирригация тизими ва хўжалик суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, дренаж сувларини оқизиб юборишни камайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш тадбирлари режаси.


2015-08-27

Fotogalereya

ntesting mood

Hududiy qo'mitalari

Infografika