Hodisalar

Ro'yxatdan o'gan foydalanuvchilar: 2 ta

Mexmonlar: 7 ta

 

Yagona telefon raqamlari:  

+99871 236-26-66

Tartib ko’chirish

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram


Bosh sahifa > Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун сув омборлари (гидроузеллар)дан фойдаланиш бошқармалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун сув омборлари (гидроузеллар)дан фойдаланиш бошқармалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

1. «____________» сув омбори (гидроузели)дан фойдаланиш бошқармасининг сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш тўғрисида фирма бланкасидаги, корхонанинг барча реквизитлари кўрсатилган аризаси.
2. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармаларининг рўйхати. Сув хўжалиги объектларининг асосий тавсифлари (узунлиги, сув сарфлашнинг энг кўп миқдори, сув айиргичларнинг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, фойдали иш коэффициенти). Гидротехника иншоотларининг техника билан жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати.
3. «____________» сув омбори (гидроузели)дан фойдаланиш бошқармаси томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг масштабли (1:50000) харитаси, унда сув объектлари (дарёлар, сойлар, ирригация ва коллектор-дренаж тизимлари, насос станциялари, улардаги асосий иншоотлар), сув олишларнинг рўйхатдан ўтказилган тармоқлари ва бошқалар кўрсатилади.
4. «____________» сув омбори (гидроузели)дан фойдаланиш бошқармаси хизмат кўрсатадиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги ахборот.
5. «____________» сув омбори (гидроузели)дан фойдаланиш бошқармаси хизмат кўрсатадиган қишлоқ хўжалиги экинлари зоналарининг гидромодул райони ва суғориш режимлари тўғрисидаги ахборот.
6. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
7. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш, шунингдек уларнинг сифатини яхшилаш тадбирлари режаси.


2015-08-27

Fotogalereya

ntesting mood

Hududiy qo'mitalari

Infografika