Hodisalar

Ro'yxatdan o'gan foydalanuvchilar: 2 ta

Mexmonlar: 7 ta

 

Yagona telefon raqamlari:  

+99871 236-26-66

Tartib ko’chirish

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram


Bosh sahifa > Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

1. Ҳавза бошқармасининг сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш тўғрисида фирма бланкасидаги, корхонанинг барча реквизитлари кўрсатилган аризаси.
2. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари рўйхати. Сув хўжалиги объектларининг асосий тавсифлари (узунлиги, энг кўп сув сарфи, сув тақсимлаш иншоотларининг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, фойдали иш коэффициенти). Гидротехника иншоотларининг техник жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати.
3. Ҳавза бошқармаси ва ирригация тизимлари бошқармалари томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг масштабли (1:50000) харитаси, унда сув объектлари (дарёлар, сойлар, ирригация ва коллектор-дренаж тизимлари, насос станциялари, суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқлари, улардаги асосий иншоотлар), рўйхатдан ўтказилган сув тақсимлаш тармоқлари ва бошқалар кўрсатилади.
4. Ҳавза бошқармаси ва ирригация тизимлари бошқармалари томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив харитаси ҳамда мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
5. Ҳавза бошқармаси хизмат кўрсатадиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий турлари.
6. Ҳавза бошқармаси хизмат кўрсатадиган зоналарининг гидромодул райони ва қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режими тўғрисидаги ахборот.
7. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
8. Ҳавза бошқармаси фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва сифати тўғрисидаги маълумотлар.
9. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш, шунингдек уларнинг сифатини яхшилаш тадбирлари режаси.


2015-08-27

Fotogalereya

ntesting mood

Hududiy qo'mitalari

Infografika