Hodisalar

Ro'yxatdan o'gan foydalanuvchilar: 2 ta

Mexmonlar: 7 ta

 

Yagona telefon raqamlari:  

+99871 236-26-66

Tartib ko’chirish

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram


Bosh sahifa > Саноат, коммунал, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида сув объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

Саноат, коммунал, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида сув объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун тақдим этиладиган материаллар РЎЙХАТИ

1. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тўғрисида фирма бланкасидаги, корхонанинг барча реквизитлари кўрсатилган ариза.
3. Хўжалик фаолияти (ишлаб чиқаришнинг мақсади, қуввати, технологик цикл ва бошқалар), сувни муҳофаза қилишнинг ҳолати, сувни чиқариб ташлаш, тозалаш иншоотларининг таркиби ва иши, оқова сувларни қабул қилувчининг тавсифи, ишлайдиганлар ва бир йилдаги иш кунларининг сони, ободонлаштириш даражаси, аҳоли пунктидаги аҳоли сони (аҳоли пунктини сув билан таъминлашда), суғориладиган ерлар майдонлари, қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар.
4. Сувдан махсус фойдаланишга ёки сув истеъмолига тааллуқли лойиҳа-смета ҳужжатларининг асосий қоидаларидан кўчирма.
5. Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг мақсади тўғрисида батафсил ахборот.
6. Сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси, сув объектлари фаолият кўрсатиш, шу жумладан сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли манбалари (сув олиш ва оқова сувларни ташлаш нуқталари) ҳудудлари жойлашган жойи кўрсатилган картографик материаллар.
7. Фойдаланиладиган сув объектларининг, сув олиш иншоотларининг қуввати ва техника билан жиҳозланганлиги (насос агрегатлари ва ёрдамчи иншоотлар, суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқлари, ичимлик ва техник мақсадларга мўлжалланган қудуқлар ва улардаги иншоотлар) ва сувни тозалаш ва тайёрлаш станциялари (ичимлик, техник, канализацияга оид), рўйхатга олинган сув айирмалари нуқталари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.
8. Сув айириш тармоқлари рўйхати ҳамда сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлиги ҳолати тўғрисидаги ахборот.
9. Манбалар (ер усти, ер ости, шаҳар сув қувурлари, шаҳар канализацияси, жойнинг рельефи ва бошқалар) бўйича сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмол, оқова сувларни оқизиб юборишнинг лойиҳадаги ёки норматив-ҳисобланган режаси.
10. Сув объектлари ёки жой рельефига оқова сувлар ташланадиган манба ва ташлама сув ресурсларининг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар.
11. Тозалаш иншоотлари иши устидан лаборатория назоратини ҳамда оқова сувлар билан бирга оқизиб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни ҳисобга олишнинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумот.
12. Ерлар кадастри тўғрисидаги маълумотлар.
13. Сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқлар ёнидаги полосалар, шунингдек санитария муҳофазаси зоналари тўғрисидаги маълумотлар, уларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш шартлари бўйича аниқ тадбирлар.
14. Балиқларни муҳофаза қилиш иншоотларининг мавжудлиги ва уларнинг конструкциялари тўғрисидаги маълумотлар (балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида).
15. Сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича мўлжалланган тадбирлар тўғрисидаги маълумот.
16. Сув таъминоти ҳамда оқова ва жала сувларини канализациялаш схемаси.
17. Давлат экологик экспертизаси органларининг экологик оқибатлар тўғрисидаги аризага (ЭОА) хулосаси, оқова сувлар сув объектлари ёки жой рельефига чиқариб ташланадиган бўлса, ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий ташламалар (ЙҚЧТ)нинг экологик меъёрлари лойиҳаси.


2015-08-27

Fotogalereya

ntesting mood

Hududiy qo'mitalari

Infografika